Аввал хабар берганимиздек Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ўзбекистонлик ўсмирлар илк марта шахмат бўйича дунёда тенгсиз бўлишди.
Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Яқуббоев ва Шамсиддин Воҳидовларга Президент совғаси — “Спарк“ автомобиллари тақдим этилди.
Тақдирлаш учун ташкил қилинган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олимпия қўмитаси расмийлари иштирок этишди.