Қизлар орасида ўзбек боксида ўзига хос натижа қайд этган Нигина Ўктамова тақдирланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ўктамова 13-23 апрель кунлари Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида (-54 кг вазн тоифасида) ғолиб бўлган эди.
Боксчи қизимиз ватанига қайтиб келгач унга “Nexia-3” машинаси топширилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё чемпионатида совриндор бўлган қизга тикув машинаси ва бир жуфт қўй совға қилинган эди.