Жозе Шомуродовни ўтказиб юборилган голда айблади. Шунингдек, мураббий ўйинчининг ҳужумдаги ҳаракатидан ҳам мамнун бўлмаган.
Спорт ОАВларининг маълумот беришича, Рома раҳбарияти Жозенинг натижаларидан мамнун эмас. Раҳбарият ёздаги катта трансфер кампаниясидан сўнг португалиялик мутахассис керакли натижани қайд этиши керак деб ҳисобламоқда. Шунингдек, раҳбарият Элдор Шомуродовнинг ҳолатидан ҳам мамнун эмас. Кклуб 20 млн еврога сотиб олинган ўйинчи заҳирада ўтириши керак эмас деб ҳисобламоқда.
Раҳбарият Элдордан нотўғри фойдаланяпти ва унга керакли вақтни тақдим этмаяпти, дея ҳисобламоқда. Бошқарувчилар мавсум бошида кўп гол урган ўйинчи жамоада муҳим рол ўйнамай қолганидан норози, – дейилади ОАВда.
Таъкидлаш жоиз, Рома 21 турдан кейин Италия чемпионатида 6-ўринда бормоқда. Моуринью олдига ТОП-4ликка кириш вазифаси қўйилган.