Мамлакатни спортчалик тез дунёга танитадиган соҳа йўқ

Мамлакатни спортчалик тез дунёга танитадиган соҳа йўқ
Мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бу борада кўплаб Фармон ва Қарорлар, давлат дастурлари қабул қилинди. Чунки аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали юртимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифасига айланди. Бунинг яна бир муҳим жиҳати, мамлакатни спортчалик тез дунёга танитадиган соҳа йўқ.

Бугун юртимизнинг қайси ҳудудига борманг, муҳташам спорт саройлари, замонавий талаблар даражасида бунёд этилган стадионлар, спорт залларига кўзингиз тушади. Бу комплекслар доимо ёшлар билан гавжум ва уларда уч босқичли узулуксиз тизим – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Албатта, энг чекка ҳудудлардан ҳам иқтидорли болаларни танлаб олиб, уларни профессионал ёндашувлар асосида тарбиялаш бу соҳани янада ривожлантириш, янги чемпионларни кашф қилиш орқали халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини янада баландроқ кўтаришда муҳим аҳамият касб этади. Чу мақсадда кейинги йилларда спорт-таълим муассасаларини кўпайтириб, уларнинг фаолиятини яхшилаш, болаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бу ишларга профессионал спорт усталарини жалб қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда 2020-2024 йилларда босқичма-босқич 23 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини қуриш ва уларнинг 68 та филиалларини ташкил этиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 14 мартдаги гимнастика бўйича Оксана Чусовитина ҳамда бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорлари ҳам бу борада яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди.
Афсонавий спортчи Оксана Чусовитина махсус спорт мактаби очилаётгани бежиз эмас. Чусовитина илк бор 1992 йилда Барселона Олимпиадасида иштирок этган бўлса, ўшандан буён узлуксиз саккиз марта ушбу нуфузли мусобақада қатнашди. Бу дунё спорти тарихида ҳақиқатан бетакрор ҳолат бўлиб, ўзбек спортчисининг Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганидан ҳақли равишда фахрлансак арзийди.
Олимпия, жаҳон ва Осиё ўйинларининг бир неча бор ғолиби, кўплаб халқаро мусобақалар совриндори Баҳодир Жалолов нафақат ўзбек бокси ривожига, балки дунёда ушбу спортнинг янада оммалашувига катта ҳисса қўшаётган саноқли спортчилардан биридир. Бугун минглаб ёшлар айнан ушбу фахрни спортчимиз каби боксчи бўлишни орзу қилиб, спорт мактабларига келаётгани ҳам Б. Жалоловга берилган баҳодир.

Қарорда Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов спорт маҳорат мактабларининг асосий вазифалари, молиялаштириш манбалари белгиланди. Уларни зарур спорт анжомлари ва ускуналар билан жиҳозлаш, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техника ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш учун давлат бюджетидан ҳар бир мактаб учун жами 25 миллиард сўм ажратилади. Чунингдек, мактабларда ишлайдиган ходимларнинг меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан амалга оширилади.
2022-2023-ўқув йилидан фаолиятини бошлайдиган замонавий гимнастика мактаби Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Саракўл кўчаси, 24 м-уй манзилида, бокс мактаби эса Юнусобод тумани, 9-мавзеда жойлашган 259-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида ташкил этилади. Гимнастика мактабининг умумий контингенти жами 165 нафарни ташкил этиб, улар 1-11 синф ўқувчиларидан иборат бўлади. Бокс мактабининг контингенти эса жами 175 нафарни ташкил этиб, мактабга асоасан 5-11-синф ўқувчилари қабул қилинади.

Махсус спорт мактабларини ташкил қилишдан бош мақсад турли даражадаги халқаро ва минтақавий мусобақалар – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқа спорт турнирларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир халқаро миқёсдаги спортчиларни тайёрлашдир. Бу саъй-ҳаракатлар яқин йилларда ўз натижасини кўрсатиши турган гап. Чунки Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов каби спортчилар қўлида таҳсил олган шогирдлар албатта, халқаро ареналарда устозлари каби катта натижаларни қўлга киритиб, Ўзбекистон номини янада дунёга танитишга ҳаракат қилишига шубҳа йўқ.

Лазиз ҲАСАНОВ,
халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгаши депутати,
Ўзбекистон таеквон-до (ИТФ) миллий ассоциацияси президенти

Ўхшаш янгиликлар

  1. Халк 7 апрел 2022 11:35
    Асосий максад факат дунёга тез танилишми? Бу нима дегани, Ассосий мақсадимиз, дастлаб, ахолининг ижтимоий иктисодий ахволини яхшилаш, ишлаб чикариш сохаларини шаклантириш ва ривожлантириш, инсоннинг мехнат яраша унинг муносиб яшаши ва захира килишига етарли бўлган Иш хаки билан таъминланган иш ўринларини яратиш эмасми? Тўғри жисмоний тарбия, спорт албатта хаётимизнинг бир қисми бўлиши лозим, аммо жамиятимизга қимматга тушаётган аммо ута кам сонли ахоли фойдаланаётган бу спорт комплексларининг урнига 100 лаб иш ўринлари яратилиши мумкин булган корхоналар ташкил килиш, спорт комплекслар курилишини бир муддатга кечиктириб туриш максадга мувофик булар эдими...? Дастлаб маблағларни даромад олиб келтирувчи, иш уўринларини яратишга, ахоли турмуш фаровонлиини яхшилашга сабаб бўлувчи сохаларни ташкил килишга сарфлашганда максадга мувофик булар эдими...?. Канчадан канча хашаматли спорт комплексларида бугунги кунда ахоли гавжумлиги учратиш манимча амри махол. Шу сабаб асосий максадимиз, спорт билан танилишми, ёки дунё ва инсониятга наф келтирувчи илмий салохиятимизнинг юқорилиги, ишлаб чикарган махсулотларимиз сифати билан танилганимиз яхшими?, Кайси соха билан танилганимиз, биз учун яхши шу саволга хам аввал жавоб топсак яхши булар эди?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Мамлакатни спортчалик тез дунёга танитадиган соҳа йўқ