Қирғизистонда Ўзбекистонга чўзилган ер ости туннели топилди, деб хабар бермоқда “Knews.kg”.
Қайд этилганидек, у Ўш вилояти Қора-сув тумани Телман қишлоғидан топилган. Туннелнинг чуқурлиги 15 м баландликда, туннелга кириш 1,8 м, кенглиги 1,5 м, кириш жойидан чегара чизиғигача 40 м, киришдан чиқиш йўлигача 270 м.
Eр участкасининг эгаси М.А. ҳозирда психиатрия шифохонасида. Эркакнинг ақл-идрок билан боғлиқ ҳолати қайта кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, уй ва туннелдан асбоблар ҳамда бошқа буюмлар олиб ташланмоқда.