Uzbekistan Airways Миллий авиакомпанияси Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича HY-273 рейси бўйича расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, кеча, 25 май куни Тошкент-Истанбул рейси бўйича HY-273 рейси жадвалга мувофиқ Тошкентдан парвоз қилган.
Қайд этилишича, самолёт техник сабабларга кўра Тошкент вақти билан соат 21:10 да Трабзон аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган.
Самолёт бортидаги 240 нафар йўловчининг ҳаёти хавф остида эмас. Барча йўловчилар Трабзондаги меҳмонхонага жойлаштирилади ва имкон қадар тезроқ Истанбулдаги манзилига етказилади.
Истанбулдан Тошкентга HY274 /25MAY22 рейси кечиктирилди (жадвалга кўра Истанбул маҳаллий вақти билан 21:45). Ҳозирда Истанбулдан Тошкентга йўловчиларни ташиш учун захира самолёт жўнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Йўловчилар ва йўловчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва вазиятда тушунишларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.