Кеча, 6 ноябрь куни Тожикистонда Facebook, ОК, VK и YouTube сайтларига кириб бўлмай қолди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
“Кеча куннинг ярмида алоқада узилишлар юзага келди. Менда хаттоки мессенжерлар (Viber, What’s App, Telegram) ишламади. Кейинчалик мен ижтимоий тармоқларга кира олмай қолдим”, - дейди Душанбе шаҳри аҳолиси.
Ҳозирча Тожикистонда бунинг сабаби ва ушбу вазият бўйича расмий хабар берилгани йўқ.