Ўзбекистон энг бахтли мамлакатлар рейтингида МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон энг бахтли мамлакатлар рейтингида МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади
CEOWORLD журнали томонидан дунёдаги бахтли мамлакатлар рейтинги тузилди. Унда 150 давлат қатнашган.

Ўзбекистон рейтингда 44 ўриндан жой олган. Эътиборлиси, Ўзбекистон қўшни давлатлардан, МДҲ мамлакатлари орасида ҳам энг яхши кўрсаткични қайд этган.

МДҲ мамлакатларидан рейтингда Россия 58, Қозоғистон 59, Молдова 66, Туркманистон 67, Беларус 72, Тожикистон 78, Озарбайжон 85, Қирғизистон 90, Арманистон 127, Украина 136 ўриндан жой олди. Рейтингда биринчи ўринни Швейцария қўлга киритди.

Рейтинг тузилишида 18 та жиҳат эътиборга олинган. Булар, саломатлик, умр кўриш давомийлиги, яшаш қиймати, озиқ-овқат хавфсизлиги, даромад ўсиши, қашшоқлик даражаси, ишдан қониқиш, мансаб ошиш имконияти, меҳнат хавфсизлиги, ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тушкунлик даражаси кабилардир. Сўровда ҳар бир мамлакатдан 6500 нафар киши иштирок этган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шахло 19 март 2020 08:40
    Кишлокда яшайдиганларни хисобга олишмаган шекилли
  2. Боходир 17 март 2020 08:02
    Свет газ сув эьтиборга олинганми ёки факат тошкент хисобга олинганми
  3. Абдурайим 14 март 2020 17:59
    Узбек сузини перивод килиб булар бахтли дегандурда.
  4. Реалист 13 март 2020 12:48
    Тўғри,бизнинг амалдорлар энг бахтли амалдорлар.
    Everyday.uz редакцияси сизлардан кўнглим қолди,сизлар хам қулоққа лағмон осишга ўтибсизлар.
    Афсус.Нарх-навони кўтарилиши фонида ғалати эшитиларкан,
    мақсад халқни диққатини чалғитишми?? Ёки бошқа Ўзбекистон ҳам борми???
  5. Quan Alvares 13 март 2020 10:58
    Биз хамма нарса булиши мумкин
  6. Илхом 13 март 2020 10:12
    Бизда мошина заводимиз бор.
  7. Илхом 13 март 2020 09:29
    Йўғе
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Ўзбекистон энг бахтли мамлакатлар рейтингида МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади