Хитойда автомашина сотиб оладиган фуқароларга 1,4 минг доллар бериладиган бўлди. Бу ҳақда "Дарё" Autorambler маълумотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу йил пандемия сабаб Хитой автосаноат тармоғи катта зарар кўрган. Мамлакатда апрел ойигача 6 млн автомашина сотиб олиниши керак эди. Лекин ҳозиргача 3,7 млн дона автомашина сотилган. Ҳозирда пандемия билан боғлиқ ҳолат бироз яхшиланган бўлсада бу соҳа ривожланмаяпти. Бундай ҳолатда ҳукумат соҳани қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Хуссусан, эндиликда электрокар ва гибрид моторли автошина сотиб олган фуқарони 2 йил солиқдан озод этадиган бўлди. Шунингдек, Хитойнинг 12 шаҳар ва провинциясида яшайдиган аҳолига автомашина харид қилса 1,4 минг доллардан (Бир минг тўрт юз доллар) беришга қарор қилди.
Маълумот ўрнида, Хитойда автомобил саноатида 40 млн аҳоли банд. Бу соҳа мамлакатга йилига 1 трлн доллар фойда олиб келади.