Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати Сооронбай Жээнбеков қаерда эканини маълум қилди. Аввалроқ президент йўқолиб қолгани айтилган эди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Жээнбеков айни вақтда Бишкекда. Мамлакат раҳбари барча сиёсий кучлар билан музокаралар ўтказаётгани маълум қилинди.
Жээнбеков вазиятни ўз изига тушириш йўлида ишламоқда. Ўз навбатида Қирғизистон чегарачилари амалдорларнинг мамлакатдан чиқиб кетишларига йўл қўймасликка ваъда берди.