Россияда ўрмонда яшаётган “кичкина Маугли” ўзбек экани маълум бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Москва вилоятидаги Балахиш ўрмонидаги уйсизлар лагерида 7 ёшли бола яшаб келмоқда. Унинг отаси асли ўзбекистонлик экани маълум бўлган. Боланинг онаси эса украинлик экани, лекин у касаллик сабаб вафот этгани айтилмоқда. Бола ўрмондаги кулбада дунёга келган. У ҳозирда ўша ерда отаси билан яшамоқда. Мамлакатимизнинг РФдаги элчихонаси ушбу ҳолатга изоҳ берган ва бола ҳамда унинг отасининг шахсини аниқлашга, уларни ватанига қайтаришга ёрдам беришини маълум қилган.
Етти ёшли болани тенгдошлари билан майдончага ўйнашга чиққанда пайқаб қолишган. Уни “кичкина Маугли” деб атаб келишган ва у ҳозирда болалар уйида экани айтилмоқда. Боланинг отасига ўғлини кўришга ва уни олиб кетишга ҳам рухсат берилган.