Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонга Россиядан олиб келинадиган вакцинанинг тенг ярмини молиялаштиради. Бу ҳақда хабар.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Спутник V» вакцинасининг 1 миллионтаси Ўзбекистонга олиб келинади ва унинг 500 минг донаси Усмонов томонидан молиялаштирилади.
Нашрнинг қўшимча қилишича, миллиардер вакцинанинг 50 мингтасини Наманган вилоятига ажратилишини сўраган.