Ўзбекистонлик 15 ёшли йишит Apple дастурларидан бирида хато борлигини аниқлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ғиёс Умаров хаккерлар Apple’нинг бепул ўқув материаллари йиғиладиган йирик iTunes- U каталогига кириб, фойдаланувчи маълумотларини олишлари мумкинлигини аниқлаган. Буни Ғиёс Apple’га маълум қилиб, хатони тузатиш учун дастурлаш тилида кодларни ёзиб юборган
Компаниянинг билдиришича, Ғиёс ҳақ бўлиб чиққан. Apple янгиланган иловага Ғиёснинг исмини ёзиб, ўз миннатдорчилигини билдирди. Ғиёс Нmю Жерсида оиласи билан яшайди. Онасининг айтишича, ўғли дастурлашни курсларга қатнамай, мустақил ўрганган.