Россия Федерациясида ўзбекистонлик қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 13 ёшли қизнинг жасади Санкт-Петербургдаги Индустриальный кўчасида топилган. Мурда 29 сентябрда топилган.
Таъкидланишича, қиз 9 қаватдан тушиб кетган бўлиши мумкин. Таъкидлаш жоиз, қиз ўтган йили ота-онаси билан бирга Россияга кўчиб ўтган. Терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.