Истамбул бош прокуратураси 8 октябрь куни 4 нафар Россия фуқароси ҳамда Украина ва Ўзбекистон фуқароларини қўлга олди. Улар баъзи чечен оппозиционерларига қуролли ҳужум қилишда айбланмоқда.
Ушланганлар сиёсий ва ҳарбий жосусликда айбланмоқда. Бу учун Туркияда 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси бор. Суд айбланувчиларни ҳибсга олган. Улар Истамбулдаги Малтапе қамоқхонасида сақланмоқда.
Hurriyet газетаси ушланганларнинг шахсига аниқлик киритди: улар россиялик Абдула Абдулаев, Равшан Ахмедов, Бислан Расаев ва Асланбек Абдулмуслимов, шунингдек, украиналик Игорь Ефрим ва ўзбекистонлик Амир Юсупов.