Қозоғистонда 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси 6 синфда ўқувчи қизга ҳужум қилди. Воқеа жойида олинган видео тармоқларда тарқатилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Олма-ота вилоятида 16 ноябрь куни содир бўлган. Видеода эркак қизни анча вақт кузатиб келганини ва сўнгра унга ташланганини кўриш мумкин. Таъкидланишича, қизни атрофдагилар қутқариб қолган.
Эркак 15 суткалик қамоққа олинган. Қизнинг яқинлари эркакка қаттиқроқ жазони талаб қилмоқда. Маълум қилинишича, ўзбекистонлик уч йилдан етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.