Ўзбекистон фуқароси “омикрон” штаммини юқтириб олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 24 ноябрь куни Нигериядан Кореяга келган эр-хотинда “омикрон” аниқланган. Таъкидланишича, уларни Ўзбекистон фуқароси кутиб олган бўлган. 29 ноябрда ўзбекистонликда ҳам шу вирус борлиги аниқланган.
Қўшимча қилинишича, ўзбекистонликда вирус аниқланишидан бир кун олдин у Инчеондаги масжидга борган. У ерда 400 дан ортиқ хорижий фуқаролар бўлган. Ҳозирда барча касаллланган фуқаро билан кўришганлар текширувдан ўтишлари кераклиги таъкидланди.