Россияда Ўзбекистон фуқароси билан бахтсиз ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда "Невские новости" нашри хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса 27 декабрь куни соат 20:00ларда Ленинград вилоятида содир бўлди. Ўзбекистонлик 25 ёшли фуқарони қурилиш майдонида бетон плитаси босиб қолди.
У олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар саъйи ҳаракати билан унинг жони сақлаб қолинди. Ҳозирда полиция ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.