Россиянинг “Первый” (Биринчи) телеканалидаги жонли эфир вақтида кутилмаган воқеа рўй берди. Ушбу ҳолат акс этган ҳолат тармоқларда тарқатилди.
Гап шундаки, каналда эфирга чиқадиган “Время” янгиликлар дастури вақтида муҳаррир Марина Овсянникова баннер кўтарган ҳолда бошловчининг ортида кўриниш берди. У ерда “Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг, сизни бу ерда алдашяпти”, – деган мазмунда чақириқ ёзилган.
Хориж ОАВларининг ёзишича, аёлни полиция қўлга олган. Айни вақтда сўроқ қилинмоқда.