Россия тергов қўмитаси 20 март куни Москвада ўзбекистонлик мигрант ушланганини маълум қилди. У лифтда талаба қизни зўрламоқчи бўлган.
Қиз қаршилик кўрсатган ва шундан сўнг лифт тўхтаб қолган. Қиз шу орада яқинларига хабар беришга улгурган. Лифт тузатилгач эса эркакни ҳуқуқ тартибот органлари эшик очилиши билан олиб кетган.
Россия ОАВларининг хабарига кўра, ушланган фуқаро ўзбекистонлик ва у Москвадаги қурилишларнинг бирида ишлайди. Энди эркак зўрламоқчи бўлгани учун жазоланади. Ҳозирча полиция тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.