Сирдарё вилоятининг Ховос туманида шу йил 12 октябрь куни вилоят ИИБ ходими раҳбарига ахборот бериб, шу куни Мирзаобод туманида яшовчи Т.Н. содир этган ноқонуний ишини ижобий ҳал этиб беришни сўраб, эвазига 500 АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилган, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Ушбу ахборот юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Т.Н. ходимнинг хизмат хонасида 500 АҚШ долларини бераётган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.