Андижонда 18 ёшли ўсмир севган қизига “гап отган” 30 ёшли эркакни темир билан уриб ўлдириб, қўйди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 25 июль куни соат 22:30 ларда Асака туманида содир бўлган. 18 ёшли ўсмир темир бўлаги билан эркакнинг бошига урган ва у тан жароҳати олиб шифхонага ётқизилган.
Шундан сўнг ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва 27 июль куни эркак вафот этгандан сўнг иш ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.