Хоразмда ички ишлар ходимлари фуқаронинг уйига бостириб кириб, у ердагиларни калтаклагани айтилмоқда

Хоразмда ички ишлар ходимлари фуқаронинг уйига бостириб кириб, у ердагиларни калтаклагани айтилмоқда
Хоразм вилояти Шовот тумани «Роят» маҳалласида яшовчи фуқаро уйида қиморхона ташкил этган. Унинг уйига эса қимор ўйналаётган вақтда ички ишлар ходимлари бостириб киргани ва у ердагиларни калтаклагани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, воқеа шу йил 25 август куни соат 23:00да содир бўлган. Ўша куни ходимлар келиб, қимор ўйнаётганларнии қўлга олган. 28 августда эса хонадон эгасига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Шундан сўнг ўша уйда бўлган фуқаро тергов давомида ички ишлар ходимлари уларни калтаклаганини айтиб,видеомурожаат йўллаган. Шунингдек, фуқаро ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратурасига ҳам мурожаат қилган. Прокуратура эса қимор ўйнаганлардан тушинтириш хати олиб, уларнинг баданида жароҳат излари бор ёки йўқлигини билиш мақсадида суд тиббий экспертизадан ўтказган.

Шу билан бирга, ходимларнинг хатти-ҳаракатини билиш учун вилоят ИИБга хизмат текшируви тайинланган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари борилмоқда. У вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дилфяхшуза 5 сентябр 2020 17:40
    Кимор уйнаб, ичиб кайф килиб утирган булса ИИБ ходимини конуниц талабини бужармаган булса Коган. Шу шароитда кимор уйнашга Нима бор. Аллох Харри килган нарсани килиб Яна шикоят килиши ортикча. Бандаси урибди, тавба килмаса Худо уради
  2. Кимсан 5 сентябр 2020 14:00
    УЛАРГА ХАММА НАРСА МУМКИН.ҚОНУННИ БУЗСА КОНУНИЙ ЧОРА КЎРСИН.УРГАНЛИГИ УЧУН БАТАМОМ ТИЗИМДАН ХАЙДАШ КЕРАК. ЖЕНИСни фикрига қўшиламан.
  3. Абдулло 4 сентябр 2020 21:09
    Урибди бошка жазо йукми? Ёки калтак еб 278 б.н камаладими.урганга жазо борми ментларга хамма нарса мумкинми
  4. женис Нукус 4 сентябр 2020 19:03
    ИИВ ТИЗИМИН ТУБДАН ИСЛОХ КИЛИШ ЛОЗИМ...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Хоразмда ички ишлар ходимлари фуқаронинг уйига бостириб кириб, у ердагиларни калтаклагани айтилмоқда