Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 15 декабрь куни соат 20:40 ларда “Қанотчи” ресторани рўпарасида содир бўлган. Mercedes G 63 AMG бошқарувида 31 ёшли М.А. бўлган, Nexia’ни эса 39 ёшли Р.А. бошқарган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Nexia ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.