Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида аёл ўзи ва икки нафар фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Нашрнинг ёзишича, ҳодиса 14 июль соат 05:00ларда содир бўлган. Аёл қайнатаси билан тортишиб қолгандан кейин ўзи ва икки нафар фарзандини поезд остига ташлаган. Маълум қилинишича, аёлнинг эри Россияда ишлаётган бўлган.
Ушбу хабарни туман ИИБ бошлиғи ҳам тасдиқлаган. Лекин у воқеа кеча эмас, балки 5-6 кун олдин содир бўлганини айтган. Воқеа тафсилотлари масъул ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Аввалроқ Фарғонанинг Бувайда туманида аёл оилавий жанжал сабаб ўзини поезд тагига ташамоқчи бўлган эди. Тошлоқ туманида эса 22 ёшли келин эри билан урушиб қолгач, ўзини каналга ташлаб, жонига қасд қилган.