Янгиланаётган Конституция – менинг тақдиримда

Янгиланаётган Конституция – менинг тақдиримда
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида “Янгиланаётган Конституция – менинг тақдиримда” мавзусида референдум ташвиқотига бағишланган учрашув ва ўқув семинар бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раҳбарияти иштирок этди.

Учрашувга сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Жумаев янги Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши, умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошаётганлигини таъкидлаб ўтди. Масалан, 2 миллион 200 минг эҳтиёжманд оилалар давлатдан моддий ёрдам олишини кафолатлайди. Бу жами оилаларнинг 25 фоизига тўғри келади, уларга ҳар йили 11 триллион сўм ажратилади.

Н.Жумаев томонидан аниқ мисоллар билан ўтган йили 50 минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратилгани, бу йил 90 минг, яқин 2-3 йилда эса, 200 минг оилани уй-жойли қилиш режалаштирилганлиги, шу боис, ҳар бир фуқаронинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи ва уй-жой қурилиши давлат томонидан рағбатлантирилишининг Конституцияда мустаҳкамлангани ушбу марраларга эришиш учун мустаҳкам замин ҳозирлашини қайд этдилар. Илк маротаба давлат зиммасига аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш мажбурияти юкланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Э.Захидов эса Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратилаётганлигини таъкидлади. Охирги олти йилда олийгоҳлар сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса, 5 бараварга ортиб, талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови – 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Давлат грантлари сони ҳам 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди, шундан, магистратура учун – 5 баравар кўпайганлигига урғу қаратилди.

Учрашув сўнгида ёшларга Референдум ташвиқотини жойларда юқори савияда ташкил этишга чорлаб қолишди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Янгиланаётган Конституция – менинг тақдиримда