Шавкат Мирзиёев йиғилишда айни вақтда Наманган вилоятида бўлиб турган Жамшид Қўчқоровга топшириқлар берди. Давлат раҳбари вилоятда ҳар бир соҳа бошқатдан кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлаб, қоғозда ура-ура қилиш даври ўтганини айтди. Президент Қўчқоровга Чодакдаги ҳавонинг ўзи бойлик эканини, туризм бўйича қанча имкониятларимиз борлигини таъкидлаб, энди унинг қайси маҳаллага боришини ҳеч ким билмаслигини айтди.
Энди мен вилоятларга ташриф буюрганимда қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди”, – дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбари Фарғонага ташрифи давомида кутилмаганда Шодиёна маҳалласига борган эди. Ўша ҳудуддаги аянчли аҳволдан сўнг шаҳарнинг 4та сектор раҳбари ишдан олиниб, янгилари тайинланган эди. Шунингдек, Президент ўша маҳалладаги йўлларнинг аҳволини кўриб унга жавоб берувчи қўмита раҳбарини танқид қилган эди. Таъкидланишича, Президентнинг навбатдаги ташрифи Наманган вилоятига бўлади.