Нашрнинг ёзишича, вазир талабалар ётоқхонасида бир кеча тунаб қолган ва уларнинг барча муаммоларини билиб олган. Тошқулов унинг сўзларини нотўғри талқин қилишмасликлари учун қайси ОТМ ётоқхонасига борганини айтмаган.
Мен ОТМ ётоқхонасида бир кеча тунаб қолдим. Талабалар билан барча муаммолар ҳақида гаплашдим ва ҳақиқатни билиб олдим. Унинг овқатини едим ва унга ҳам овқат бердим. Ҳаёт шароитларини билиб олдим ва ҳаммасини кўзим билан кўрдим. Жуда кўп муаммолар бор, улар ҳатто 40 фоиз дарслардан қониқмаяпти. Улар шунингдек, ўқитувчилардан ҳам норози. Менинг сўзларимни нотўғри талқин қилишмасликлари учун қайси ОТМ эканини айтмайман, – дейди Тошқулов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусобод туманида 5 нафар талаба вафот этган эди. Кеча, 2 март куни эса юридик университети талабаси фожиали тарзда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.