Аввалроқ Қўқонда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушгани ҳақида ёзган эдик. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари шериги, “Қўқон минтақавий темир йўллари узели” УК молия бўлими бошлиғи ўринбосари билан фуқародан 180 минг доллар талаб қилиб, унинг 10 минг долларини олаётганда ушланган эди.
Улар Қўқон минтақавий темир йўл узелидан тадбиркорга 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукционда унинг фойдасига ютиб беришни ваъда қилган эди. Маълум қилинишича, ўша иш юзасидан суд ҳукми ўқилган. Унга кўра, ҳоким ўринбосарига 5 йил 6 ой, шеригига 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу иш бўйича ҳукм чиқарилиб, у ҳали кучга кирмагани, иш Фарғона вилоят судида апеллация тартибида кўрилаётгани хабар қилинган эди.