Сўнгги ойларда Ўзбекистонда жуда катта шов-шувларга сабабчи бўлган хонанда, Чеченистон халқ артисти Санжар Джавбердиев (San Jay) ўз мақсадига эришди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Бугунги кунгача у имиджи сабаб лицензия ола олмаётганини маълум қилган эди. Бу ҳақида хатто Президентга ҳам мурожаат қилди. Орада Ўзбекстон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан ҳам тортишиб олган эди.
Шундай қилиб, бугун тарқалган хабарларга кўра қўшиқчи Ўзбекистонда хонандалик фаолиятини олиб бориши учун лицензия оладиган бўлди. Буни унинг видеомурожаатидан ҳам билиш мумкин. У ўз мурожаатида “Ўзекконцерт”га миннатдорчилик билдирган. Соқол масаласида ҳам “Ўзбекконцерт” раҳбари билан гаплашиб олганини таъкидлади хонанда.
Қуйида хонанданинг видеомурожаатини ҳавола этамиз.