Ўзбекистонлик таниқли актриса Зарина Низомиддинова ўзининг инстаграмдаги саҳифасида обунчалилари билан савол-жавоб ўтказди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Обуначилар актрисадан доимгидек унинг оиласи, иккинчи фарзанди ва унинг турмуш ўртоғи ҳақида сўради. Хусусан, уларга жавобан актриса иккинчи фарзандининг исми Саидамур эканини, исмни оилавий қўйишганини ва унинг отасининг исми ҳақида гапириб ўтди.
“Унинг дадасининг исми одатий ўзбекча исм, лекин аниқ одамлар ҳозир тахмин қилаётган исмлар эмас. Сиз мени тушундингиз”, – дейди актриса.
Шунингдек, Низомидднова саволларга жавоб бериш вақтида иккинчи фарзанди никоҳли туғилганини, турмуш ўртоғи асли тошкентлик, Лондонда таҳсил олганини, лекин ҳозирда Москвада яшашини ва эри ундан 12 ёш (Низомиддинова 31 ёшда) катта эканини айтди. Шу билан бирга, актриса албатта Ўзбекистонга қайтишини ҳам билдирди. У турли миш-мишлар сабаб эмас балки фарзандининг соғлиғи ва вирус вақти бўлгани учун қайта олмаётганини таъкидлади. Актриса оиласи ҳақида тарқалаётган турли миш-мишларга кўникиб қолганини, ҳеч нарсани исботламаслигини ва барчасини вақт кўрсатишини айтиб ўтди.