“Дизайн” жамоасининг онлайн концерти бекор қилинди. Бу ҳақда жамоа аъзолари маълум қилди.
Маълум бўлишича, концерт улар билан ҳамкорлик ўрнатган компания томонидан берилган ваъдаларнинг бажарилмагани учун бекор қилинган.
“Дизайн билан Аладин ТВ ўртасидаги келишув шартномасидаги биронта ҳам талабнинг Аладин ТВ томонидан бажарилмагани сабабли биз, Дизайн жамоаси ушбу концернтни бекор қилдик”, – дейди жамоа аъзолари.
Қизиқчилар концерт дастури тайёр бўлганини, пандемиядан сўнг уни халққа тақдим этишини маълум қилди. Шунингдек, онлайн концерт учун тўлов қилганлар пулларини Аладин ТВдан олиши мумкинлиги билдирилди.
Жамоа аъзолари айнан қайси ваъдалар бажарилмаганини очиқламади.