Сўнгги вақтларда режиссер Аҳад Қаюм барчанинг эътиборини ўзига қаратиш учун ўз ҳамкасблари билан жанжаллашмоқда. Аввалроқ Қаюм Азиз Раметов билан жанжаллашган эди.
Ушбу можаро артистларнинг ҳуқуқ тартибот идораларида бир-бирларидан узр сўраш билан якунланди. Кейинроқ Қаюм интернетдаги таҳдидлар учун жазога тортилиши мумкинлиги билан ҳам огоҳлантирилди.
Ушбу огоҳлантиришга қарамай режиссер ўтган ҳафтада яна бир можаролар ичида қолди. Тармоқларда Қаюм актриса Халима Ибрагимова билан жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳодисадан сўнг актриса ва режиссер оммавий жойдаги безорилик учун жазоланиши мумкин. Ҳозирча ҳуқуқ тартибот органлари жим. Тармоқ фойдаланувчилари ҳам шоу-бизнес вакилларининг жазоланишини хоҳламоқда.