Саидбекова турмуш ўртоғи билан танишиши ҳудди кинодек бўлганини, у билан кўчада танишганини айтди. Актриса у билан дастлаб дўст сифатида гаплашиб юрганини, лекин кейинчалик муносабатлар жиддийлашиб, оила қуришганини қўшимча қилди. Шунингдек, актриса турмуш ўртоғи тўйдан олдин кинода ўйнашга рухсат берганини, лекин кейинчалик рашки кучлилик қилиб рухсат бермай қўйганини айтди.
Тўйдан кейин рашклари янада кучайди, телефон рақамларимни ҳам ўзгартириб ташладим, Telegram’дан ҳам фойдаланмасдим. Instagram саҳифамни яқинда очдим, – дейди актриса.
Актриса интервью давомида турмуш ўртоғининг энг қимматбаҳо совғалари бу – Malibu ва Trailblazer автомобиллари эканини ҳам айтиб ўтди. Шунингдек, актриса яқинлари қаерда фаолият юритиши ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди
Дадажоним сенатор, турмуш ўртоғим давлат ишида, бўлим бошлиғи бўлиб ишлайдилар, ойижоним эса оддий уй бекаси, — дея қўшимча қилди Саида Саидбекова.