Аввалроқ ўзбек актрисаси Раъно Шодиева 11 соат давомида операция қилингани ҳақида ёзган эдик. У жарроҳлик амалиётини Туркияда ўтказди.
Маълум қилинишича, Қалампир нашри мухбирлари актриса билан боғланган ва унинг айнан қайси касалликка чалинганини аниқлаган. Актриса шифокор унинг ҳолатини кўрганда шок ҳолатга тушганини айтди. Раъно ичмасада, чекмасада, 10 йилдан бери газланган ичимликлар ва фаст-фуд истеъмол қилмасада унда жигар саратони касаллиги аниқланганини маълум қилди. Таъкидланишича, бу касаллик жуда кам фоиз аёлларда учрайди.
Шодиева Москва сафаридан қайтишда аҳволи ёмонлашганини ва шундан сўнг ушбу касаллик аниқлангнаини айтди. К даволаниш учун Туркияни танлаганини ва операция муваффақиятли ўтганини таъкидлади.
Раъно ҳозирда Тошкентда эканини ва бироз кимё терапия муолажаларини қабул қилиши кераклигини маълум қилди.