ЖЎШҚИН ҲАЁТ КУЙЧИСИ

ЖЎШҚИН ҲАЁТ КУЙЧИСИ
Халқимиз Янги Ўзбекистонни бунёд этишга киришган давр ўзбек адабиёти учун сермаҳсул бўлди. Адиблар янги китоблар: роман, қисса, достону шеърлари билан китобсеварларни хушнуд этдилар. Чунончи, таниқли шоира ва журналист Муқаддасхон Абдусаматова “Шунча ширинсан, ҳаёт” деб номланган янги китобини кенг жамоатчиликка тақдим этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси «ADABIYOT NASHRIYOTI» МЧЖ томонидан чиқарилган 215 бетлик мазкур китоб муаллифнинг очерк, мақола, воқеий ҳикоя ва шеърлари туркумидан иборат. Муқаддасхон тўпламига кирган асарларнинг бош мавзулари Инсон, Ватан, эзгулик, оила, меҳр- муҳаббат, садоқат, меҳнат («Қалби мунаввар инсон», «Юрак заргари», «Ибрат» ва бошқа очерклар, «Ўзбекистоним», «Ватан», «Бахт қуёши», «Яхши ҳаёт», «Ватанга садоқат», «Яхши одамлар» сарлавҳали шеърлар, «Меҳнат сафари», «Уч сабоқ», «Сатрларга сингган умрлар», «Фидойилик тимсоли» каби мақолалар) бўлиб, адиба уларнинг турли жиҳатларини бадиий бўёқлар билан тасвирлайди. Шоиранинг «Ўзбекистоним» номли шеърида:

«…Алла айтсам, айвонингда ухлайди қуёш,
Мустақиллик севинчидан қувнар кўзда ёш,
Қутлуғ бўлсин деймиз сенга ўттиз ёш,
Гул диёрим, сен жаҳоним Ўзбекистоним,
Қучоғингда фарахбахшдир ҳар лаҳза, оним»,
каби сатрларни ўқиган киши уларни ўзи ёзгандай ҳис этади.

Бу нафақат мавзуларнинг ҳаётийлигидан, истиқлолга эришган инсонларнинг фикр-ўйларидан, балки шоиранинг моҳирлигидан ҳам далолат беради.

Адиба очерк ва воқеий ҳикояларининг қаҳрамонлари: меҳнаткаш, янгиликка интилувчи, ташаббускор, фидойи, камтарин инсонлар – ўқитувчи, олим, тиббиёт ходими ва бошқа касб эгалари. Ёзувчи ўз қаҳрамонлари билан журналист сифатида юртимизнинг турли гўшаларига хизмат сафарлари чоғида учрашди, уларнинг фаолияти билан танишди, ишларини, инсоний фазилатларини кузатди. Шунинг учун асарларининг қаҳрамонлари жонли, ишлари фойдали, орзу-умидлари ҳаётий чиққанлиги билан диққатингизни тортади. Бундай одамларни у яхши кишилар ҳисоблайди, уларни мадҳ этади ва уларнинг кўп бўлишини орзу қилади:

“... Умрингни етаклаб ўтади кунлар
Яхшилар ҳамроҳдир кундуз ва тунлар.
Ҳар дам юрагингга мадордир улар,
Ёнингда кўп бўлса яхши одамлар».

Ҳа, шоира замонамиз қаҳрамонларини, оқила аёллару покиза оналарни, устозу шифокорларни, қисқа қилиб айтганда, яхши одамларни ҳормай-толмай куйлайди. Зеро, шоира, публицист, журналист ва жамоат фаоли Муқаддас Солиҳ қизи (Абдусаматова) яхшилик шайдоси, эзгулик куйчисидир, десак адашган бўлмаймиз.

Ва яна фикримизча, Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизнинг халқаро маданий-гуманитар алоқалари тобора кенгайиб бораётган замонда М.Абдусаматованинг сара асарларини русчага ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиб, тарқатиш ҳам ўта фойдали бўлар эди.


Собир Қурбонов,
тарих фанлари номзоди, доцент, журналист,
«Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви фаоли

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ЖЎШҚИН ҲАЁТ КУЙЧИСИ