Самарқанд давлат университети нуфузли халқаро жамғарма билан ҳамкорлик шартномасини имзолади…

Самарқанд давлат университети нуфузли халқаро жамғарма билан ҳамкорлик шартномасини имзолади…
Самарқанд давлат университетига Германия Федератив Республикаси Ханнс Зайдел жамғармасининг Марказий Осиё бўйича лойиҳа раҳбари Мах Георг Меиер ташриф буюрди. Мартабали меҳмонга жамғарманинг Монголиядаги ваколатхонаси раҳбари Фелих Гленк, жамғарманинг Жанубий Кореядаги ваколатхонаси раҳбари Бернард Селигер, жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси офис раҳбари Жавхар Дустовлар ҳамроҳлик қилди.

Самарқанд давлат университети нуфузли халқаро жамғарма билан ҳамкорлик шартномасини имзолади…

Делегация аъзолари билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

Мулоқотда таълим, инсон ресурсларини бошқариш, минтақавий муаммолар бўйича сўз юритилди. СамДУ нинг технологик йўналишидаги мутахассисларини Германия таълими асосида малакасини оширишга келишилди.

Шунингдек, давлат ва маҳалла бошқарув соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш томонлар учун манфаатли эканлиги алоҳида таъкидланди.


Мулоқот сўнгида Самарқанд давлат университети ва жамғарма ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бунга кўра СамДУ тадқиқотчилари жамғарма томонидан хорижда маҳалла ва давлат бошқарув соҳасида докторантурада таҳсил оладиган бўлди.



Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети нуфузли халқаро жамғарма билан ҳамкорлик шартномасини имзолади…