Самарқанд давлат университети истеъдодли талабаларнинг ота-оналарини ҳамкорликка чақиради…

Самарқанд давлат университети истеъдодли талабаларнинг ота-оналарини ҳамкорликка чақиради…
Самарқанд давлат университетида Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари, тарих, филология, математика факультетининг 1-босқич иқтидорли талабалари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди. Тадбир аввалида ота-оналар фарзандлари таҳсил олаётган институт ва факультетларда бўлишди. Ўқув жараёнлари, лабораториялар, музейлар фаолияти билан танишди. Ўқув хоналари, маърузалар зали, кутубхона, ошхона ва ётоқхоналарга кириб, яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Самарқанд давлат университети истеъдодли талабаларнинг ота-оналарини ҳамкорликка чақиради…



Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ғояси асосида яратилган фильм ота-оналар эътиборига ҳавола қилинди. Фильмда оддий оиладан чиқиб, билим, таълим олиш орқали юқори натижаларга эришган қаҳрамонларнинг ҳаёт йўли акс эттирилган.




“Ўзингизга ишонинг! Сиз улар каби кучлисиз. Билим эгалланг. Умидсизликка тушманг. Фақат олдинга, фақат олға…” шиори асосида тайёрланган мазкур фильм тадбир иштирокчиларига катта таассурот қолдирди.

- Бугунги университет раҳбариятининг ота-оналар билан учрашуви биз учун манфаатли бўлди, - дейди талабанинг отаси Шахобиддин Яхшибоев. – Фарзандим математика факультетида ўқийди. Мен ҳам математикман. Бу ердаги ўқитувчиларни яхши биламан. Биз ўқиган ва ҳозирги даврдаги шароитларни таққосласам фарзандларимизга ҳавас қиламан. Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов фарзандингизни келажагига бефарқ бўлманг, ўқитинг, чет тилларини ўргатинг деб ота-оналарга мурожаат қилди. Бугун намойиш этилган фильмда ҳам чуқур маъно бор. Фильмдаги қаҳрамон ҳиндистонлик Сундар Пичаи хорижга бориб ўқиши учун билет олишга пули бўлмаган, лекин отаси унга ўзи қийин вазиятда қолсада, инвестиция киритганлиги таҳсинга сазовор. Отасининг шу ҳаракати боис, у бугун дунёдаги энг йирик компаниянинг директори. Фарзанднинг тарбиясида ота-онанинг роли муҳим бўлиши керак.

- Фарзандим Абдуманнон жорий йилда СамДУ Муҳандислик физикаси институтига ўқишга қабул қилинди, - дейди Гулноза Жўраева. – Ўғлимнинг иқтидорли гуруҳда таҳсил олиши мени қувонтирди. Бугун эрталабдан Муҳандислик физикаси институтида бўлдим. Фарзандим шундай ҳашаматли биноларда, замонавий лабораториялар, шинам хоналарга эга даргоҳда ўқишидан фахрландим. Самарқанд давлат университети ректори билан учрашувимиз ота-оналар учун айни муддао бўлди. Домла махсус фанларни ўқитишдан ташқари, чет тилларни билиш афзалликлари ҳақида тўхталди. Бугундан бошлаб фарзандларимни тил ўрганиши учун барча чораларни кўраман.

- Мен ўқимаганман. Ҳунармандман. Фарзандларим ўқишини орзу қилганман, - дейди талабанинг отаси Бобур Камолов. – Фарзандининг ютуғини кўриш ҳар бир ота-она учун бахт. Қизимнинг Самарқанд давлат университетида ўқиши унинг бахти деб биламан. Чунки ҳаммага ҳам СамДУ Биокимё институтида ўқиш насиб қилмайди. Институт ҳовлисига кирсангиз яхши илмий муҳит шаклланганлигига гувоҳ бўласиз. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам айнан СамДУ Биокимё институтига ташриф буюрган эди. Фарзандим энди шу ерда ўқир эканда деб ўшандаёқ хурсанд бўлганман…

- Бугунги ота-оналар учрашувидан хурсандман. Йигирма йил олдин шу университетни тамомлаганман, - дейди Маҳсума Каримова. -Жонажон университетимни бугун яна бир бор кўрдим. Қизим филология факультетида ўқийди. Бугунги мажлисда намойиш этилган фильмдан роса таъсирландим. Талаба ва уларнинг ота-оналари учун ибрат бўладиган фильм бўлибди. Фильм қаҳрамонлари ҳаётини сўзлаб берар экан, ота-онамни ёдга олдим. Бугун университетни кўриб шунга амин бўлдимки, давлат болаларимизнинг ўқиши учун барча шароитни яратиб берган. Фарзандларимизнинг қандай ўқиши эса ўзларининг қўлларида. СамДУ ректори Рустам Холмуродов ота-оналарга фарзандларини ўқитиши учун қатор тавсиялар берди. Ишончим комилки, ушбу тавсияларга амал қилинса болаларимизнинг келажаги порлоқ бўлади…





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети истеъдодли талабаларнинг ота-оналарини ҳамкорликка чақиради…