Прокуратура 7 суткага қамалган хоразмлик журналист иши бўйича текширув ўтказмоқда

Прокуратура 7 суткага қамалган хоразмлик журналист иши бўйича текширув ўтказмоқда
Октябрь ойи охирларида “Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалгани ҳақида хабар берагн эдик. Шундан сўнг у 5 ноябрь куни озодликка чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ушбу иш бўйича «Kun.uz»га қуйидагича маълумот берган.

«Қўшкўпир тумани маъмурий судининг 29.10.2018 йилдаги қарорига кўра, «Хоразм ёшлари» газетаси мухбири, 1971 йилда туғилган Давлатназар Рўзметов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан айбли деб топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Суд қарорида Д.Рўзметов 25.10.2018 йил соат 21:30ларда Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта йиғим терими юзасидан бўлиб ўтаётган мажлисга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда кириб келиб, ўзини «Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари сифатида таништириб, шахсий телефонига видеога олиб, «Ҳаммангни ёраман» деб, қўллари билан ҳар хил ҳаракатлар қилиб, мажлисда ҳақоратли сўзларни ишлатиб, шовқин-сурон қилиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиб, майда безорилик ҳаракатини содир қилгани ёзилган.

Иш бўйича гувоҳ Д.Садуллаев (туман ҳокимининг ёшлар масаласи бўйича мутахассиси) 25.10.2018 йил соат 21:30ларда Қўшкўпир туман ҳокимлиги мажлислар зали олдида турганида, Д.Рўзметов маст ҳолда келганини, шу сабабли уни ичкарига киритмаслигини айтганлигини, шунга қарамасдан, Д.Рўзметов «Ҳаммангни ёраман» деб залга бостириб киргани ва шовқин солганини билдириб, кўрсатма берган.

Гувоҳ С.Мадримов (туман ҳокимлиги ҳисобчиси) 25.10.2018 йил соат 21:30ларда Қўшкўпир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб турганида, Д.Рўзметов маст ҳолда кириб келиб, «Ҳаммангни ёраман» деб шовқин кўтариб, ўзининг телефонига видеога олиб бошлаганлигини, Д.Рўзметовни олдиндан танимаслигини билдириб, кўрсатма берган.

Ҳуқуқбузар Д.Рўзметов судда айбига қисман иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам тўйда икки пиёла спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, туман ҳокимлиги залига киришда таниши Д.Садуллаевга «ёраман» деб айтганлигини, бошқа шахсларни ҳақорат қилмаганлигини, кейин ИИБ ходимлари олиб кетганлигини кўрсатган бўлса-да, унинг айби маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, 25.10.2018 йилдаги мастлик ҳолатини аниқлаш юзасидан тиббий текширув баённомаси, гувоҳлар кўрсатмалари ҳамда маъмурий ишда тўпланган бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.

Суд Д.Рўзметовга нисбатан жазо тайинлашда унинг оилавий шароитини, 3 нафар фарзанди борлигини ва бошқаларни енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида ҳисоблаб, унинг ҳуқуқбузарликни маст ҳолатда содир қилганлигини оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаш ҳақида асосли хулосага келганлиги аниқланди.

Хоразм вилояти 22-бўлим бошлиғининг 09.11.2018 йилдаги билдиргисига асосан Д.Рўзметовнинг Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари ҳаракатларидан норози бўлиб, ОАВдаги мурожаати юзасидан Қўшкўпир туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда», дейилади маълумотномада.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Прокуратура 7 суткага қамалган хоразмлик журналист иши бўйича текширув ўтказмоқда