Аввалроқ пойтахтда ЙПХ ходими қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилган ҳайдовчига жарима ёзмай, кетказиб юборгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум қилинганидек, ходим рулда автоблогерни таниб қолиб, жарима ёзмаган. Шундан сўнг ЙҲХББ ушбу ҳолат ўрганилаётганини маълум қилган эди. Хабар қилинишича, ҳодиса юзасидан текширув натижаси эълон қилинган.
Унга кўра, ЙПХ ходими Ф. Сайхаматов ва пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ махсус дивизион командири Ж. Мўминовга "ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилган. Мўминов қўл остидаги ходимлар устидан кунлик ва идоравий назоратни етарли даражада олиб бормагани учун жазоланган.