Аввалроқ МИБ Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи ходимларини сўкиб, тунги соат 12да мажлисга чақиргани ҳақида ёзган эдик. Моҳизода Юсупова овозли хабар қолдириб, кунлик режани бажармаган ходимларини ҳақоратлаган эди.
Кун нашрининг ёзишича, Юсупова жазоланган. Унга ҳайфсан берилган. Маълум қилинишича, раҳбар 7 апрель куни «Аёллар дафтари», «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари» бўйича ундирувлар камайгани учун қўл остидаги ходимлардан жаҳли чиқиб, уларни сўккан. Моҳизода Юсупова қилган ишидан афсусда эканини ва ҳар қандай жазо учун тайёр эканини билдирган бўлган. Нашрнинг қўшимча қилишича, Юсупова 2017 йилдан буён МИБ тизимида ишлайди. 2018 йилда раҳбарликка тайинланган.
Шунингдек, МИБ Ангрен тумани бўлимида фаолият юритаётган 7 нафар ходим билан профилактик суҳбат ўтказилган. Суҳбатда уларнинг ишга бўлган масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, меҳнат ва ижро интизомига қатъий амал қилиши ҳақида сўз борган.