Маълум бўлишича, Хонтўраев мазкур мавзу юзасидан видеомурожаат қилган ва унда Умаров билан ҳар куни суҳбатлашиб турганини айтиб, кайфияти, кўриниши яхши эканини, яқин кунларда келишини маълум қилган. Хонтўраев фуқароларни интернетдаги ғалати гапларга ишонмасликка чақирган.
У Умаровнинг фақатгина оёқлари озгина шикастланганини билдириб ўтган.
Баъзилар «юролмайди-юролади» деган гапларни қилмоқда. Ҳаммаси жойида. Характери кучли одам, бугун туриш керак бўлса, бугун туриб келадилар. Даволаниб, рамазонни ўтказиб келадилар. Кеча гаплашдим, рўза тутиб, даволаниб ётибдилар, – дейди MMA ассоциацияси вице-президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Отабек Умаров ЙТҲга учрагани ва унинг тафсилотлари маълум қилинган эди.