Жасур Умиров иши бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди

Жасур Умиров иши бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
Хабар қилганимиздек хонанда Жасур Умиров вояга етмаган қизни зўрлагани учун жазоланган эди.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Умиров ишида дастлаб иштирок этган ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига жазо берилган.

Хусусан, мазкур иш бўйича терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борган Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган ва унга кўра терговчи далилларни соҳталаштирмагани, кўрсатувларни ўзгача тарзда қайд этмаганли, терговга қадар текширув ҳаракатларида иштирокчиларнинг кўрсатувларини ўзларининг сўзларидан ёзиб олгани аниқлангани учун, унга нисбатан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бироқ, у ҳодиса юзасидан қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги учун унга “Хайфсан” берилган.

Шунингдек, ушбу ҳолатда идоравий назоратни етарли даражада таминлай олмагани учун Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига ҳам "Хайфсан" берилган. Туман ИИБ бошлиғига эса “Танбеҳ” интизомий жазоси қўлланилган.

Вилоят ИИБ ТБ бошлиғининг ўринбосари лавозимдан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умиров ишида қатнашган терговчининг ҳаракатлари ўрганилаётгани ва у дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этгани хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бобо 22 апрел 2021 12:51
    Вакти келди бу еркатой юлдузча енди турмада жумагул
    1. Иии 22 апрел 2021 15:21
      Бобо,
      😃😃😃😊😊😊😊
  2. sunnat 22 апрел 2021 12:06
    Меҳнат кодексига ТАНБЕҲ интизомий жазоси йўқку
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Жасур Умиров иши бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди