Аввалроқ Тошкентда жисмоний имконияти чекланган қиз калтаклангани ҳақида ёзган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди. Унга кўра, ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи 28 ёшли Мумтозбегим Д. ЖКнинг 227 моддасига асосан қўлга олинган. Калтакланган Моҳизода В.га ҳимоя ордери топширилган.
Эслатиб ўамтиз, ҳодиса юзасидан ЖКнинг 110 моддаси 2 қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноий иш қўзғатилган.