Аввалроқ Андижонда келиннинг зўрлангани айтилаётган ҳодиса юзасидан расмий баёнот берилиши ҳақида хабар қилган эдик. Маълум бўлишича, иш юзасидан ИИВ томонидан баёнот берилган.
Вазирликнинг маълумот беришича, тергов жараёни Ички ишлар вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олинган ва унинг натижасига кўра қуйидагилар маълум бўлган.
Ҳақиқаттан ҳам келин зўрланмаган бўлган ва ўша куни гумонланаётган шахслар келин айтган шийпон атрофида бўлмагани исботланган. Шунингдек, экспертиза натижасида аёл ҳомиладор экани, унинг 13-14 ҳафталик ҳомиласи ривожланаётганлиги аниқланган. Таъкиланишича, аёлни айрим шахслар ёлғон маълумот беришга мажбур қилган ва уларнинг мақсади моддий манфаатдор бўлиш бўлган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, гумонланувчиларга нисбатан қўзғатилган жиноий ишни тугатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Айни вақтда келин ва бошқаларнинг туҳмат қилганликлари ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани маълум қилинди.