Аввалроқ Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Идиев қидирувга берилгани ҳақида ёзган эдик.
Дарё нашри Идиев нима сабабдан қидирувга берилганини маълум қилди. Нашрнинг ёзишича, у 2 миллион долларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Мансабдор суд органларидан яширингани учун қидирувга берилган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Идиев аввалроқ «Асака банк» АЖ Бухоро вилояти филиалида ҳам ишлаган. Айнан ўша фаолияти давомида қилган қинғир ишлари учун қидирувга берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали мансабдорлари Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган кўп миқдордаги пулларни ўзлаштиргани ҳақида ёзган эдик.