Камила ўз мурожаатида 3,5 йил қилинган меҳнатнинг қадрига етмайидганлар, айни журналистлар бор эканини таъкидлади.
Журналистика – бу бировнинг ишлари, гапларини нотўғри тушунтириш ва негатив тарқатиш эмас. қилмаган ишида айблаш эмас, билмасдан гумон қилиш эмас, – дейди ҳокимнинг қизи.
Камила мурожаатида шунингдек, отасининг номига доғ тушираётганлар ҳақида ҳам гапирган.
Шунча ойлардан бери отамнинг исмига доғ туширмоқчи бўлган журналистлар ва “блогерлар”, “сататья”ларни ёзаётганингизда, Аллоҳни олдида қандай жавоб беришни ҳам ўйланг, – дейди Камила Ортиқхўжаева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳоким 3,5 йиллик фаолияти давомида давлатнинг бир сўм пулига ҳам хиёнат қилмаганини айтган эди. Шунингдек, ундан аввалроқ Мурод Назаров олтин заррали Ocard суви Тошкент ҳокимининг қизига тегишли эканини ҳам айтган эди. Лекин у интервьюсида айнан қайси қизига тегишли эканини очиқламаган.