Ўзбекистон стол тенниси федерациясига Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлик қилади, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
Ташкилотга янги раҳбарни сайлаш маросими 25 апрел куни аввал Саида Маҳмудова раҳбарлик қилган федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Шерзод Кудбиевга Давлат солиқ қўмитасининг Фискал институти ректори лавозими вақтинча юкланган эди.