Илон Маск ўзи ишонадиган АҚШ президенти лавозимига номзодни маълум қилди

Илон Маск ўзи ишонадиган АҚШ президенти лавозимига номзодни маълум қилди
Америкалик тадбиркор Илон Маск 2024 йилги АҚШ президентлиги сайловларида Республикачилар партиясидан потенциал номзод Вивек Рамасвамига ишонишини айтди. Бу ҳақда тадбиркор Х ижтимоий тармоғида ёзди.

Сиёсатчи Маскнинг унга нисбатан ижобий муносабатини ўз саҳифасига жойлаштирган. Вивек Рамасвами президентлик сайловларида ғалаба қозонса, АҚШнинг НАТОдан чиқишига эришишни режалаштираётганини айтганди. Reuters ва Ipsos халқаро тадқиқот компанияси ўтказган сўров натижаларига кўра, Рамасвамини респондентларнинг 4 фоизи, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни эса 49 фоизи қўллаб-қувватлаган.

2023 йилнинг ёзида Рамасвами Россияга Украинадаги можарога барҳам бериши мумкин бўлган битим тузишни таклиф қилганди. Сиёсатчи Киевнинг эҳтимолий ён босиши орасида “тўқнашув чизиғини музлатиш” ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлмаслигини айтганди.

“Бунинг эвазига Россия Хитой билан қўшма ҳарбий келишувдан чиқиши керак”, — деганди Рамасвами.
АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. Кутилганидек, Дональд Трамп Республикачилар партиясидан номзод бўлса, унга амалдаги давлат раҳбари Жо Байден рақобатчи бўлади. Социологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Трамп сайловолди пойгасида ғалаба қозонишга қодир.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Илон Маск ўзи ишонадиган АҚШ президенти лавозимига номзодни маълум қилди