Афғонистондаги ўзбек диаспораси вакили, маршал Абдул-Рашид Дўстум толибларга мурожаат қилди. У ўз мурожаатини Твиттерда эълон қилди.
Дўстум Толибон ҳаракати билан музокара бошлашга рози эканини айтган. Лекин, маршал уларга музокара бошлаш учун айрим талабларни қўйган.
Дўстум қуйидагиларни талаб қилган.
1. Афғон этник гуруҳларини тан олиш.
2. Аёллар ҳуқуқларини тан олиш.
3. Демократик ислоҳотларни тан олиш.
4. Ҳукуматни сайловлар натижасида тузиш.
Маршал ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда уруш бўлишини айтган. Таъкидлаш жоиз, Афғонистондаги вазият АҚШ ҳарбийларининг мамлакатдан чиқиб кетгандан сўнг кескинлашди.